Тошкентда автомобили ойнасидан писта пўчоқларини улоқтирган ҳайдовчи жаримага тортилди

фев 06 / 2019

alt

Тошкентда автомобили ойнасидан семечка қолдиқларини улоқтирган такси ҳайдовчиси ЙПХ инспектори томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳолат ўткинчилардан бири томонидан Миробод туманидаги автобус бекатларидан бирида видеога олинган. Инспектор томонидан тузилган баённомадан буни пайқаш мумкин.

Nexia ҳайдовчиси видео тармоқда жойлаштирилганидан икки кун ўтиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига биноан жаримага тортилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *