Тошкентда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

ноя 28 / 2018

alt

27 ноябрь куни соат тахминан 21.30 да пойтахтнинг Олмазор тумани Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида 6 та автомобиль тўқнашди.

ИИББ ахборот хизмати хабар қилишича, ҳайдовчилардан бири жароҳатланган. У шифохонага етказилган, аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

ЙТҲ га жабрланган ҳайдовчи светофорнинг тақиқланган чироғига қарамай, чорраҳага кириб боргани сабаб бўлган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *