Тошкентда 15 ёшли қизни номаълум шахс ўз уйида ўлдириб кетди

фев 08 / 2019

alt

7 февраль куни Юнусобод туманидаги 246-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси вақтинчалик яшаб турган уйидан ўлик ҳолда топилган. «Repost.uz»нинг хабар беришича, қизнинг ўлими бўғиш натижасида содир бўлган.

Ўлган қизнинг танаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганида унинг бўйнида бўғиш излари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент прокуратураси томонидан 97-модда (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *