Тошкентда 15 ёшли қизни ўлдиришда гумонланиб 20 ёшли йигит қўлга олинди

фев 08 / 2019

alt

Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшли қизнинг жасади ўз уйида топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов–тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган.

Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *