Тошкентда 10 ёшли бола отасининг "Каптива"сини олиб қочган ва дарахтга урилган

фев 01 / 2019

alt

Тошкентда 10 ёшли бола отасининг "Каптива"сини ўғирлаб кетиб, туман атрофини айланиб чиққан. Бу ҳақда "Repost" хабар берган.

alt

Учтепа туманида яшовчи бола 13 ва 14-кварталлар оралиғида айланиб, автомобилни дарахтга бориб урган. Ҳодиса оқибатида болага зарар етмаган.

alt

Ҳодиса тунда содир бўлган, эрталаб автомобиль ушбу кварталдаги томорқалардан бирида топилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *