Тошкентда 10 йил аввал бедарак йўқолган эркак қидирилмоқда

авг 12 / 2019

alt

Тошкентда 10 йил илгари бедарак йўқолган Раҳмонов Икром Ахмаджонович қидирилмоқда.
 
ИИББ хабарига кўра, 1977 йилда туғилган Раҳмонов 2009 йил 29 август куни ўзининг давлат рақам белгиси 10 Н 096 ВА бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.
 
У ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *