Тошкент-Термиз йўлида Nexia ёниб кетган. Ҳодиса тафсилотлари

мар 04 / 2019

alt

3 март куни Сирдарё вилояти М-39 йўлининг Тошкент-Термиз 937-км.да ҳаракатланиб кетаётган 52 ёшли фуқаро Ш.Х. бошқарувида бўлган Nexia автомобилининг мотор қисмида носозлик сезиб, тўхтаган вақтида автомобилда ёнғин содир бўлган. Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини очиқлади.
 
Маълум бўлишича, ёнғин бошланган вақтда хайдовчи ва 4 нафар йўловчи 2 нафар ёш болалари билан (2009 ва 2018 й.т) автомобилдан тушиб қолишга улгуришган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
 
Ёнғин оқибатида автомобиль зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 1 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган.
 
Автомобилнинг матор қисмидаги электр симларининг қисқа тутушуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа содир бўлган жойдан ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа 19 км.ни ташкил этади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *