Тошкент шаҳрининг туризм бренди қабул қилинди

дек 13 / 2018

Тошкент шаҳрининг туризм бренди сифатида Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур бренд хорижий ва маҳаллий туризм кўргазмаларида, савдо ярмаркаларида, Тошкент шаҳри ва маданий объектларига йўналтирувчи йўл хариталарида, гайдбукларда, реклама банерлар ва билбордларида, шаҳарнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видеороликлар ва кўрсатувларда, туризм объектларида ва унинг атрофида жойлашган савдо расталарида сотилаётган сувенир-совға, кийимбошлар, миллий маҳсулотларда акс эттирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *