Тошкент шаҳар ҳокимлиги уйи "снос"га тушганлар учун янги кўп қаватли хонадонларни сотиб олади

мая 16 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркорлардан хонадонларни сотиб олишини маълум қилади. 
 
Уй-жой қурилиши билан шуғулланадиган тадбиркорларга қуйидаги талаблар қўйилади:
 
- уй-жойлар тўлиқ таъмирдан чиққан ва тўғридан-тўғри кўчиб кириб яшаш имкониятига эга бўлиши керак;
- таклиф этилаётган салоҳиятли  уйлар сони 10 та хонадондан кам бўлмаслиги керак;
- квадрат метри 6 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги керак;
- уй манзили, юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, каталог(брошюра), уй-жойлар кўриниши акс этган видеоматериалларни тақдим этиши керак;
 
Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, ушбу тадбир уйи бузилишга тушган хонадон эгаларига компенсация сифатида бериладиган уй-жойларнинг жойи, таъмири ҳамда бошқа хусусиятлари бўйича танлов имкониятини тақдим этиш ва бузилишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва эътирозларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *