Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмаслигини маълум қилди

фев 19 / 2019

alt

18 февраль куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди, деб хабар қилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
 
Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдирган. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берган.
 
alt
 
Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг бизнинг уйларимиз бузиладими деган саволига эса сизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди, дея жавоб берган Жаҳонгир Артикхўжаев.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *