Тошкент-Мумбай самолёти Самарқандда фавқулодда қўнди

ноя 16 / 2018

alt

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг HY-427 Тошкент-Мумбай рейсидаги самолёти Самарқандда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда МАКнинг телеграм каналида хабар қилинди. Маълум бўлишича, йўловчилардан бирининг юраги хуруж қилган. 

Самолёт Тошкент халқаро аэропортидан соат 00:05 да учган. Афғонистон ҳудудига етганда йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Экипаж бортни ортга қайтариш ва энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилган. Йўловчи тез ёрдам машинасида Самарқанд марказидаги шифохонага олиб кетилган. 
 
Лайнер бироз кечикиш билан соат 6:15 да Мумбайга қўнган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *