Тошкент ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондон тайинланди

мар 23 / 2019

alt

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокир Сайфуддинов тайинланган. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига асосан амалга оширилган.

Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодир Турсунов тайинланди. Полковник Қодир Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

alt

Маълумот учун, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *