Топталаётган истеъмолчилар манфаатлари тикланди

фев 28 / 2019

alt

Истеъмолчига моддий зарари билан бирга 500 минг сўм маънавий зарар ҳам ундириб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси Навоий шаҳар жамиятига, Навоий шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси 98-уй 130-хонадонда яшовчи фуқаро Евгений Мастюгин ариза билан мурожаат қилиб, унинг истеъмолчи сифатида ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраган. Бу ҳақда UZ24’га Федерация матбуот хизмати хабар қилди.

Мурожаатда айтилишича, 2018 йил июл ойида И.Каримов кўчаси 90-уйда жойлашган Муҳаммадиев Искандар Хамроевичга тегишли бўлган “Бумеранг” савдо дўконига Е.Мастюгиннинг уй-рўзғор буюмлари хариди учун 13.410.000 минг сўм кредит маблағи кўчириб берилган.

Харид қилиб олинган буюмлардан кондиционер ускунаси истеъмолчига берилмаганлиги сабабли, фуқаро “Бумеранг” савдо дўкони раҳбари И.Муҳаммадиевга бир неча маротаба мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.

Ушбу ҳолат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди, ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига истеъмолчининг ҳуқуқларини тиклашни сўраб даъво аризаси киритилди.

2019 йил 12 феврал ойнинг куни, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди томонидан, Мастюгин Евгенийнинг манфаатида жавобгар “Бумеранг” савдо дўкони раҳбари И.Муҳаммадиевга нисбатан “Мажбурият юклатиш, моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида”ги даъво ариза қаноатлантирилди.

“Бумеранг” савдо дўкони раҳбари  И.Муҳаммадиевдан, даъвогар Мастюгин Евгенийнинг фойдасига етказилган моддий зарар учун 2.895.190 сўм, маънавий зарар учун 500.000 сўм маблағ  ундириш белгиланди.

Кафолатсиз мотор оворагарчилиги

Когон туман Янги ҳаёт МФЙ Чоробод боғ қишлоғида яшовчи фуқаро Қаҳҳоров Бобир Ботирович автомашиналарни таьмирлаш устахонаси устасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилган эди. Ўрганиш жараёнида фуқаро К. Б. Ботировичнинг “Нексия” авто машинасининг мотор галофкаси ишдан чиққанлиги сабабли Бухоро шаҳар "Ситора бозор" олдида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасига бориб таьмирлаб бериш тўғрисида мурожаат қилади.

Шундан сўнг, устахона устаси ушбу эҳтиёт қисм (мотор головкаси) ўзида борлигини айтиб, 2 500 000 сўмга ўрнатиб беришини билдиради ва кафолат беради. Орадан беш кун ўтгандан сўнг, автомашина яна носоз ҳолга келиб қолади. Шундан кейин фуқаро Б. Қаҳҳоров автомашинани тайёрлаб берган устага мурожаат қилади. Уста турли хил баҳоналар билан автомашинани таъмирлаб беришдан бош тортади. Когон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларининг аралашуви билан фуқаро Б. Қаҳҳоров томонидан берилган 2 500 000 сўм пули қайтарилиб, автомашина бошқа устахонада таъмирлатиб берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *