ТИВ: Россияда 3 ёшли Ўзбекистон фуқароси деразадан йиқилиб ҳалок бўлди

мая 03 / 2019

alt

2019 йилнинг 1 май куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳридаги уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадон деразасидан йиқилиб тушиш оқибатида 3 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани тўғрисида ОАВларда маълумот пайдо бўлди, деб ёзмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Мазкур хабар Ленинград вилоятининг тергов органлари томонидан тасдиқланди ҳамда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.

Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *