Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 та ташкилот масъул

фев 14 / 2018

alt

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига энди 5 та ташкилот масъул этиб белгиланди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу тартиб “Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш тўғрисида”ги қўшма қарор асосида белгиланди.

Ҳужжат билан жойларда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва бирламчи профилактика ишлари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий бўлимлари, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва мактабгача таълим бошқармалари билан ҳамкорликда бажарилиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу ташкилотларга аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш ва улар фаолиятини тизимли олиб бориш вазифаси юклатилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг маълум қилишича, инсон саломатлигининг 85-90 фоизи ҳаёт тарзи ва  атроф-муҳитга боғлиқ. Шу боис, қарордан кўзланган асосий мақсад касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган профилактика ишларини нафақат хонадонда, балки ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда ҳам ташкил этиб, профилактика қамровини янада кенгайтириш, аҳолида ўз саломатлигига бўлган масъулиятни ошириш этиб белгиланди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *