The New York Times Ўзбекистонни 2019 йилда ташриф буюриш лозим бўлган масканлар рўйхатига киритди

янв 10 / 2019

alt

The New York Times талқинига кўра Ўзбекистон 2019 йилда ташриф буюриш керак бўлган жойлар рўйхатига киритилди.

Мақолада визасиз режимларнинг жорий этилгани ҳам қўшни мамлакатлар билан чегара пунктларининг қайта очилгани алоҳида қайд этилган.

“Агар сиз қачондир Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Ушбу тарихий йўлда бир нечта жозибадор ҳудудларга эга бўлган Ўзбекистон ва ниҳоят, ўз қайта қуришини бошдан кечирмоқда. Валюта айирбошлаш бўйича энг яхши расмий курслар ва авиачипталарни брон қилиш ҳамда онлайн визага ариза бериш имкониятларини кўп сонли модернизация ислоҳотлари қаторида кўрсатиб ўтиш мумкин. Қолаверса, қўшни давлатлар билан яна чегаралар очилди, Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари, жумладан, Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозлар тикланди, Нью-Йорк ва Тошкент ўртасида хизмат қиладиган рейслар сони оширилди. Қўшимчасига, Тошкентда янги “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилди. Яқин йиллар ичида яна бошқа бир қатор халқаро меҳмонхоналар, хусусан, биринчи тоғ-чанғи курорти, Бухорода янги туристик зона яратилади”, дейилади мақолада.

Аввалроқ, Британиянинг The Guardian нашри Самарқандни сайёҳлар 2019 йилда бориши шарт бўлган шаҳарлар қаторига киритганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *