ТАТУ талабаси ўз уйида ўлдириб кетилган. Қотилликда гумонланиб унинг қариндоши қўлга олинди

июл 04 / 2019

 

Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси Асилбек Шаробиддинов 28 июнь тонгги соат 3:45 ларда ўз хонадонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда ТАТУнинг Telegram-каналида эълон қилинган.

Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот беришичаГулистон шаҳар 3-мавзе, «Обод юрт» маҳалласи 35-уй, 3-хонадонда яшовчи 1997 йилда туғилган Асилбек Шаробиддиновнинг танасини бўйин, қўл, олд ва орқа қисмларида кўплаб, санчиб-кесилган жароҳатлари билан мурдаси топилган.  

Дастлабки тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида гувоҳларнинг кўрсатмалари ва уй ичидаги тартибсизликдан келиб чиқиб, ушбу жиноятни икки нафар номаълум шахс босқинчилик мақсадида содир қилинганлиги тахмин этилиб, уларга нисбатан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, А.Шаробиддиновни яқин қариндоши, вояга етмаган Р.Г. ўзаро келиб чиққан жанжал негизида ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказиб, ўлдирган. А.Шаробиддиновни телефони ва жиноят содир қилиш вақтида ишлатилган ошхона пичоғини жиноят содир этилган уй яқинидаги «Дўстлик» каналига ташлаб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича далилий ашёлар олинган ва вояга етмаган Р.Г.га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилган.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *