Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдорлари қамоққа олинди

ноя 29 / 2018

alt

Бош прокуратура томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир катор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши кўзғатилган. 
 
Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 16.11.2018 йилда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас, дейилади Бош прокуратура хабарида.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *