Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

апр 16 / 2019

alt

Бош прокуратура томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 2018 йил 16 ноябрда уларга нисбатан айб эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида агентликнинг собиқ амалдорлари бўлган судланувчилар бўйича очиқ суд жараёни бошланган. 

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Орифжон Қиличев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган Р.Ибрагимов, Агентлик бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган У.Назаров, Агентлик фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А. Абдуллаев, Аагентликнинг Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган О.Махсудов қонун олдида жавоб бермоқда.

Судланувчилар ЖКнинг 210 (пора олиш), 211 (пора бериш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278-2 (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёнлари давом этмоқда. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *