Таниқли япон актрисаси Маэда Ацуко Ўзбекистоннинг Япониядаги фахрий туризм элчиси этиб тайинланди

апр 23 / 2019

alt

Таниқли япон актрисаси Маэда Ацуко Ўзбекистоннинг Япониядаги фахрий туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризм ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Актрисага «Ўзбекистон туризм элчиси» сертификатини топшириш маросими 23 апрель куни Токиода бўлиб ўтди.

“Япониялик етакчи ОАВ мазкур воқеани кенг ёритмоқда. Бу эса ўз навбатида япониялик потенциал сайёҳлар учун Ўзбекистон брендини туристик йўналишлардан бири сифатида танитишга хизмат қилади”, – дейилади хабарда.

Маэда Ацуко — таниқли япон актрисаси ва хонандаси. 2005-2012 йилларда «АКБ48» гуруҳ таркибида фаолият олиб борган, ҳозирги вақтда яккахон тарзда ижод қилади. Маэда илк бора кинода 2007 йил режисёр Ичикави Жуннинг «Ўзликни топиш» филмида суратга тушади. У 2001 йилда суратга олинган «Мислсиз жаннат» сериалидаги Асия Мидзуки роли орқали машҳурликка эришди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *