Таниқли сўз устаси Обид Асомов юрак хуружидан сўнг вафот этди

дек 14 / 2018
alt
 
Таниқли сўз устаси Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни ўткир юрак инфаркти туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
 
Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган. 
 
«Uz24.uz» марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *