Талабанинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлган — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6-қаватдан йиқилиб вафот этган қиз ҳақида

мар 29 / 2019

alt

27 март куни соат 21:30да Тошкент давлат техника университетида ўқийдиган талаба қиз 6-қаватдан пастга йиқилиб тушиб, вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан ахборот берди.
 
Қайд этилишича, “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган. Талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.
 
28 март куни соат 00:44 ларда Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. 
 
Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган.
 
Шу куни “Кончилик иши ва металлургия” факультети декани ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар талабанинг Паркент туманидаги уйига ташриф буюрган. Суҳбат давомида қизнинг онаси қизида юрак етишмовчилиги бўлгани, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турганини маълум қилган.
 
Ш.У. устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн қилинган.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *