Талабаликка тавсия қилинганлар орасида республика бўйича бухоролик абитуриентлар энг юқори кўрсаткичга эга

апр 01 / 2019

alt

ДТМдан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили олий таълим муассасаларида ўқиш учун ҳужжат топширган абитуриентларнинг имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, ўқишга тавсия этилган улуши бўйича энг юқори кўрсатгичга эга вилоят бу Бухоро — 20%. Республика бўйича ўртача кўрсаткич эса атиги 11% ташкил қилган. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоятларда таълим даражасини таҳлил қила туриб, республика бўйича Бухоро вилоятида таълим кўрсаткичи юқори эканлиги сабабларини ўзининг Facebook’даги саҳифасида келтирди.

alt

Вазир кўпчиликка маълум бўлган Қоракўл туманидаги математика бўйича машҳур мактаб (1-ИДУMИ) ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. Унинг қайд этишича, бу таълим маскани эришган муваффақиятларнинг бир қатор сабаблари бор:

1) Ўз касбига фидойи бўлган устозлар;

2) Танлов имтиҳонларининг ҳалол ўтказилиши натижасида энг кучли ўқувчиларнинг танланиши;

3) Маҳаллий ҳокимият ёки ота-оналар ушбу мактабнинг қабул имтиҳонига аралашмасдан, балки ҳалол ўтказилишига ёрдам беришидир;

4) Ўқувчилар орасида қатъий тартиб интизом ва ўқитувчиларнинг ўз ишига масъулият билан ёндашиши;

5) Директор томонидан аноним таклифлар учун қути ўрнатилган. Бундан ташқари раҳбар ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг таклифларини тизимли равишда эшитиб боради. Бу эса мактаб фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш учун имконият яратади.

Хабарингиз бор, Президент Бухорога ташрифи чоғида ушбу мактаб салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида Халқаро математика мактаби тузиш бўйича ташаббус билан чиққанди.

Бухоронинг таълимга бўлган эътиборининг кучли эканини инобатга олиб, Президент томонидан Бирлашган Араб Амирликларидаги халқаро мактаблар тажрибасини ўрганиш ва яна бир шундай мактабни Бухорода ташкил этиш бўйича ҳам топшириқ бўлди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *