Сурияда ўзбекистонлик жангари ўзини портлатиб юборди

фев 13 / 2019

alt

Абу Усмон Ўзбекий Шарқий Суриядаги Багхуз аҳоли пунктида портловчи моддалар тўлдирилган машинани портлатиб юборди. Портлаш оқибатида халқаро коалиция қўллаб-қувватлаётган «Сурия демократик кучлари»га мансуб бир неча араб ва курд жангчиси ҳалок бўлган ҳамда яраланган. Техникаси ҳам шикастланган, деб хабар қилади Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази.
 
Халқаро коалиция томонидан ИШИДнинг Дайр аз-Завр вилоятидаги охирги анклави тўхтовсиз бомбардимон қилинаётган ва артиллерия зарбалари берилаётганига қарамай, жангарилар қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.
 
Ҳудудни тозалаш ишларини бу ерда бир неча минг тинч аҳоли вакили ва жангарилар оилалари борлиги мураккаблаштирмоқда, дейилади хабарда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *