Сурхондарёда ИИБ шахсий таркиби махсус амалий тактик ўқув машғулоти ўтказди

фев 11 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигида, вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари 2019 йил учун мўлжалланган ўқув машғулотлари юзасидан, Термиз шаҳар, Денов ҳамда Сариосиё туманларида, Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди. 

alt

Ўқув машғулоти, шаҳар-туман ҳудудида яшовчи аҳолига Террористик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича машғулотларини ўтказишди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати UZ24'га хабар қилди.

alt

Ушбу тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси оширилиб, амалий кўникмалар ҳосил қилиниб, вилоятимиз ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганида шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиши ва белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажаришлари, ИИВнинг махсус режаларига асосан вилоятимизнинг Термиз шаҳар, Денов ва Сариосиё туманларида Фавқулодда ҳолатларда Ички ишлар органларига юклатилган вазифани бажариши юзасидан тайёргарлиги, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқарув органлари, вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамкорлигида, ўта хавфли ва қуролланган жиноятчилар ҳамда улар томонидан гаровга олинган фуқароларни озод этиш юзасидан қўмондонлик штаб ҳамда махсус-тактик  ўқув машғулотлари давомида ишларни тўғри ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *