Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан суд бошланди

янв 08 / 2019

alt

Тошкентнинг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 7 январь куни  собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Газета.uz'нинг қатор манбаларига таяниб хабар қилишича, суд мажлиси ёпиқ режимда бўлиб ўтмоқда.

Қонунчиликка кўра, ишнинг ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирни сақлаш зарурияти бўлган ҳолатда йўл қўйилади.

Кейинги суд мажлиси 9 январда бўлиб ўтади.

Рашиджон Қодиров ўтган йилнинг 23 февраль куни қўлга олинганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205 ва 2010-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *