Сиртқи бўлимларда кимлар ўқиши мумкин?

июн 16 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёевнинг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида бакалаврларни тайёрлаш назарда тутилган. 

Бу жараёнда Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15, тўлов-контракт асосида 85 талабани ўқишга қабул қилиш режалаштирилган. Хўш, университетда қайси йўналишларда сиртқи бўлим очилади? Қабул қилиш шартлари қандай? Ўқиш муддати қанча вақтни ташкил қилади? 

Бу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддиларига мурожаат қилди

Университет биринчи проректори Ф.Аъзамов:

– Шу кунгача университетимизда «Телевизион технологиялар» таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим мавжуд эди. Унга ўтган ўқув йилида 322 абитуриент ҳужжат топшириб, уларнинг 50 нафари талабаликка қабул қилинган. Энди ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатиб, тегишли соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга илмий даражасини ошириш, яъни олий маълумотли бўлиш имкони янада кенгайди. Жорий ўқув йилида университетимизда махсус сиртқи бўлим уч таълим йўналишида очилади. «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича 25 нафардан, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишида 50 талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган. 

Сиртқи бўлимга ҳужжат топшириш учун абитуриент касб-ҳунар коллежининг мос йўналишида таҳсил олган, камида уч йил шу соҳада ишлаган бўлиши керак. Абитуриентдан ўзи ишлаётган ташкилотдан тавсиянома олиб келиш талаб этилади. 

Бунда ҳужжатларни топшириш тартиби кундузги бўлим билан деярли ўхшаш. Фарқли жиҳати, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишига "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти, «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбариятининг тавсияномаси талаб қилинади. Кириш имтиҳонлари 1 август куни тест тарзида бўлиб ўтади. 

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил. Талабалар ҳар ўқув йилида икки марта ўрта ҳисобда бир ойдан таҳсил олади. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўқув режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади. Талабаларга ушбу тасдиқланган ўқув режаси асосида билим берилади. Ҳар бир мутахассис ўзининг ташкилотида амалиёт ўтайди, қўшимча топшириқларни бажаради. 

Бу борадаги яна бир муҳим жиҳат – ёшларнинг иш жойидан ажралмаган ҳолда таълим олиши. Бундан корхона ва муассасалар манфаатдор. Замонавий билимларни эгаллаган мутахассис ўзи ишлаб турган ташкилотида янада самарали хизмат кўрсата олади. Бу билан назария ва амалиёт уйғунлигига эришилади. Бакалавриатни тамомлаганлар ўқишни давом эттиришни истаса, магистратурада ҳам таълим олишлари мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Арсланова Нафиса
    01 июл 2018, 17:47

    Ассалому алейкум ман Чирчик шахрида яшийман. 1999 йил Тошкент индустириал педагогика техникумини "ишлаб чикариш таьлим устаси" устах Ассис лиги ни тугатганман. Мактабларда мехнатдан Ларс берганман. 5 йиллик педагогики стажим бор. 2006 йил бола парваришидан чикиб мактабдан дарс беришлигини сураганимда урта махсус укитувчиларга дарс беролмиймиз дейишган.
    Колледжа ишлаб чикариш таьлим устами, кутубхона мудираси ва бошка сохаларда ишлаб келмокдаман. Махсус сиртки булим очилганини билиб хужжат топширишга бордим, лекин хуждатларим Кабул килишмади. Мани педагогик стажим 2015-2018 йиллари булиш керак экан. Карорда охирги 3 йиллик педагогики стажи булиши керак деган жойи йукку. Илтимос манга шу масалада ойдинлик киритиб амалий ердам беришларингизни сурайман.

  • Мехмон
    24 июн 2018, 17:49

    Ассалом алайкум мен сирдарёданман менга ёрдамиз керак мен бошлангич таьлим буйича педагогика коллежни тамомлаб мактабгача таьлим муассасасида тарбиячи лавозимида 5йил фаолият юритиб келмокдаман махсус сиртки булимига укишга топшириш учун борсам мени бошлангич таьлим юналишдаги дипломлар кабул килинмайди дейишди ва кайтариб юборишди хахкикатдан хам менга мумкин эмасмиилтимос менга хабар колдиринг 998933224866

  • Мехмон
    20 июн 2018, 18:31

    Salom men 12yildan beri maktabgacha talim soxasida tarbiyachi bulib ishliman. Malumotim urta. Oliy qilish uchun sirtqi bulimga xujjat topshirdim. Lekin vazirlikdan qabul qilinmadiz deyishdi. Va yana qabulga chaqirishdi xujjat topshirdim. Endi bu gal imtixon testi bor deyishdi. Bu gal xujjatlarim qabul bularmikin

  • Гулшод
    17 июн 2018, 21:21

    Ассалому алайкум. Кишлок хужалиги булимида куп йилдан буён ишлаб келаётганлар учун 3 йиллик махсус сиртки булим очиладими? Аник маьлумот берсангиз илтимос

  • Мехмон
    17 июн 2018, 10:21

    Ассалом махсус сиртки булим нинг мактабгача талим йуналишига кимлар сухбат асосида кабул килинади

  • Мехмон
    16 июн 2018, 10:50

    академик лицейни тамомлаганлар хам укишга хужжат топшира оладими

  • Мехмон
    15 июн 2018, 11:21

    Ассалому алайкум. Мен 12 йилдан буён кадрлар буйича мутахассис лавозимида ишлайман. Шу мутахассислик буйича Сиртки булим очиладими?

  • Азиз
    14 июн 2018, 16:18

    Салом мен Намангандан Азиз сизларга саволим шуки мен анчадан бери 12 йилдан бери касб хунар коллежи дипломи билан ишлаб келмокдаман мен шу дипломимни олий килмокчиман шунга махсус сиртки булимларида укисам буладими

  • Мехмон
    21 мая 2018, 14:41

    Салом мен Андижон педагогика коллежини ўқиганман ва 5 йиллик иш стажига эгаман, лекин номутахассис бундай холларда сиртқи ўқиш учун иш стажим хисобга олинадими ёки йўқ.

  • Ориф
    18 мая 2018, 15:16

    Ассаломалейкум мен Сайхунобод туманида яшайман.Жиззах виооятида тиббийот коллежини 2010-йил укиб тамомлаб 6 йилдан буйон кишлок врачлик пунктида тиббийот ходимиман.мен Гулистон давлат универсииетида шартнома асосида сиртки укишга хужжат топширсам буладими.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *