Сиртқи бўлимларда кимлар ўқиши мумкин?

июн 16 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёевнинг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида бакалаврларни тайёрлаш назарда тутилган. 

Бу жараёнда Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15, тўлов-контракт асосида 85 талабани ўқишга қабул қилиш режалаштирилган. Хўш, университетда қайси йўналишларда сиртқи бўлим очилади? Қабул қилиш шартлари қандай? Ўқиш муддати қанча вақтни ташкил қилади? 

Бу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддиларига мурожаат қилди

Университет биринчи проректори Ф.Аъзамов:

– Шу кунгача университетимизда «Телевизион технологиялар» таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим мавжуд эди. Унга ўтган ўқув йилида 322 абитуриент ҳужжат топшириб, уларнинг 50 нафари талабаликка қабул қилинган. Энди ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатиб, тегишли соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга илмий даражасини ошириш, яъни олий маълумотли бўлиш имкони янада кенгайди. Жорий ўқув йилида университетимизда махсус сиртқи бўлим уч таълим йўналишида очилади. «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича 25 нафардан, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишида 50 талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган. 

Сиртқи бўлимга ҳужжат топшириш учун абитуриент касб-ҳунар коллежининг мос йўналишида таҳсил олган, камида уч йил шу соҳада ишлаган бўлиши керак. Абитуриентдан ўзи ишлаётган ташкилотдан тавсиянома олиб келиш талаб этилади. 

Бунда ҳужжатларни топшириш тартиби кундузги бўлим билан деярли ўхшаш. Фарқли жиҳати, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишига "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти, «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбариятининг тавсияномаси талаб қилинади. Кириш имтиҳонлари 1 август куни тест тарзида бўлиб ўтади. 

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил. Талабалар ҳар ўқув йилида икки марта ўрта ҳисобда бир ойдан таҳсил олади. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўқув режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади. Талабаларга ушбу тасдиқланган ўқув режаси асосида билим берилади. Ҳар бир мутахассис ўзининг ташкилотида амалиёт ўтайди, қўшимча топшириқларни бажаради. 

Бу борадаги яна бир муҳим жиҳат – ёшларнинг иш жойидан ажралмаган ҳолда таълим олиши. Бундан корхона ва муассасалар манфаатдор. Замонавий билимларни эгаллаган мутахассис ўзи ишлаб турган ташкилотида янада самарали хизмат кўрсата олади. Бу билан назария ва амалиёт уйғунлигига эришилади. Бакалавриатни тамомлаганлар ўқишни давом эттиришни истаса, магистратурада ҳам таълим олишлари мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    17 октябр 2018, 17:43

    Маълумотим урта ташкилотда етакчи мутахассис булиб ишлайман маълумотимни олий килмокчиман. Менга бошка мутаххасислик буйича тахсил олсам буладими? Бошка давлат олийгохларига хам укиш истагим бор якин кунларда кабул бошланадиган олийгохлар тугрисида маълумот беринг.
    жавоб учун олдиндан рахмат.

  • Shahriniso Farhodova
    31 июл 2018, 08:22

    Мен Сурхондарё вилоятиданман. Бу йил ЎзМУ журналистика факултетини тугатдим. Қарасам менинг мутахассислигим бўйича иш топиш қийин экан. Буёғи яқинда тўйи бўладиган қизман. 4 Йил ўқиб, ҳеч қаерда ишлолмай ўтиришим виждонимга тўғри келмаяпди. Ота онам бизнинг куч қувватдалигимиз пайтида иккинчи мутахассислик бўйича ўқишимга розилар. Педагогика соҳасини ҳам яхши кўраман. Менинг мутахассислигим қайси педагогика йўналишларига тўғри келади?

  • Мехмон
    26 июл 2018, 11:03

    Ассалому алайкум мен наманган вилоятчорток тумани яшайман 1994 йилда касб хунар эски СПТУ хисобчи мутахасислигини урта махсусда туганганман хозирги кунгача савдо ва хусусий фирмаларда хисобчи вазифасида ишлаб келмокдаман лекин маьлумотни олий килиш учун сиртки булимга кайерга ва кайси олийгохга топширсам булади жавоб учунолдиндан рахмат Мамасолиев Исломжон

  • Хоразм
    20 июл 2018, 15:28

    Ассалому алайкум мен хоразим вилояти Богот туманиданман исмим Райхон мен 2006 йил коллежнинг кампютерларни урнатиш ва ишлатиш йуналишини тугатганман 2007 йилдан буён мактабда котиба болиб ишлаб келяпман мен сиртки булим га хужжат топширсам буладими малумотим олий булишини жуда истайман оилавий шароитим тугри келмаганлиги сабабли институтда укий олмадим лекн кампютерни яхши биламан

  • Мехмон
    13 июл 2018, 20:15

    Ассалому алекум ман Охангарон Шахар мактабгача таълими булимида 6 ойдан бухгалтер лавозимида ишлайман стажга эга эмасман 5 йиллик олий таълим очиладими тўлов нархи қанча шуни билиб берсангиз олдиндан рахмат.

  • Мехмон
    12 июл 2018, 17:43

    Ассалому алейкум ман Тошкент шахар Мирзо Улугбек туманига яшийман йошим 37 хозирда уй бекасиман сиртки булимга укишга топшираоламанми?олдиндан жавоь учун ташаккур.

  • Мехмон
    10 июл 2018, 21:22

    Ассалому алейкум. Бошка касб сохаларида сиртки укиш ташкил килинмайдими? Ахир хамма хам бир сохада ишламайдику.

  • Javohir
    07 июл 2018, 13:54

    Assalomu aleykum mani savolim quyidagicha
    Men oliy ta'lim yurtining maxsus kursiga hujjat topshirmoqchi edim ish stajim 3yil bo'lishiga 2 oy yetmaganligi sababli hujjatimni qabul qilishmadi shu tog'rimi?

  • Анора
    04 июл 2018, 11:48

    Банк, бюджет ташкилотларида ишлаетган ходимлар учун хам бухгалтер, иктисод, банк ищи йуналишлари буйича махсус сиртки булимлари буйича очилса яхши буларди

  • шомиродова и
    03 июл 2018, 17:08

    салом ман шомуродова ирода каттакургон туманида яшайман ман богчада 8йилдан бери ишлаб келаман олий укув юртига топшириш учун борсам булмайди деди ман бошлангич да укиганман лекин иш булмагани сабаб богчада ишлаб келяпман махус сиркига тугри келмайди деди нимага мактабгача таьилмга топшираман десам мактабгача деплом керак дейди 8йилик иш ситажими борку укишим керак нимага камбагала олий укув юртига укилмайдими

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *