Сирдарёда пахтани сотиб юборган фермер хўжалиги раҳбари жавобгарликка тортилди

окт 09 / 2018

alt

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган пахта хом-ашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А»  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *