Сирдарёда фуқаро танишини 22 000 АҚШ долларни олиб, алдаб кетди

дек 08 / 2018

alt

2017 йил декабрь ойида Сирдарё вилоятида яшовчи Д.А. Учтепа тумани ҳудудида Чилонзор туманида яшовчи Б.С.га таниши, “Дилором” исмли аёлга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича давлатга етказган зарарни ўз фирмаси орқали ёпиб беришини айтиб, ундан 22 000 АҚШ долларини олиб кетади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни ИИБга ушбу ҳодиса ариза келиб тушади. Унга кўра Д.А. орадан бир йил ўтган бўлишига қарамай ҳалигача пулларни қайтармаганлиги айтилади.

Кўрилган чоралар натижасида Д.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *