Шовотда эр рашк туфайли хотинини ўлдирди

мая 14 / 2019

alt

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 13 май куни соат 13:00 ларда Шовот тумани, «Арбек» маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, жанжаллашади.

Ушбу жанжал сабаб М.О. яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказиши оқибатда 1978 йилда туғилган Ф.Э. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *