Шавкат Мирзиёев АҚШнинг StrategEast маркази томонидан тақдирланди

мар 14 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун АҚШнинг StrategEast маркази томонидан тақдирланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Президент ушбу ташкилотнинг StrategEastWesterbization Аwаrd — 2018 мукофотига мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун лойиқ топилган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг чегараолди муаммоларига ечим топиш ҳамда қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

StrategEast маркази Вашингтон шаҳрида жойлашган бўлиб, мазкур нотижорат ташкилотининг фаолияти постсовет давлатларини уларнинг Ғарб сиёсий ва ишбилармон доиралар билан алоқаларни йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида тадқиқ этишга йўналтирилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *