Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда туризм қай тарзда ўзгарди?

фев 14 / 2019

alt

Сиз турли миллат, анъана ва маданият вакиллари биргаликда ажойиб тарзда яшаб келаётган мамлакатни тасаввур қила оласизми? Бой тарихий ва архитектура мерослар замонавий иншоотлар, юқори технологиялар билан уйғунлашган, ҳунармандларнинг меҳнатлари эса ноёб меъморчилик намуналарини яратадиган мамлакат. Баланд тоғлар, жазирама чўллар, чексиз кўллар, бетакрор водийлар ва боғлари мавжуд ўлка.
 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2017-2018 йилларда сайёҳлик салоҳиятни ошириш, виза олиш ва рўйхатдан ўтиш жараёнларини соддалаштириш ва бош кўплаб қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Барчаси ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.
 
Ўзбекистонга келишдан аввал биринчи қилинадиган иш бу виза олиш. Агар сизнинг давлатингиз визасиз ташриф буюрувчилар рўйхати (давлатлар рўйхатига ҳавола)га кирмаса, электрон визалар бериш тизими орқали ҳужжатларни шунчаки юбориш кифоя ва икки кунда ҳужжат тайёр бўлади. Божхона пунктларидан ўтиш қулайликлари ҳақида ҳам қайд этиш керак: Ўзбекистонга учиб келаётганда яқинда ўрнатилган иккиталик коридорлар сайёҳларнинг бу қуёшли ўлкага ташрифини сезиларли даражада енгиллаштиради.
 
Ташриф чоғида меҳмонхона, ётоқхона ёки ўтовли лагерларда қолиш мумкин. Хонадонлар сонини кўпайтиришга арзон турар-жойларга бўлган талабларнинг соддалаштириш туртки бўлди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда оилавий меҳмон уйларида тўхташ тобора оммалашиб бормоқда. Уларни катта шаҳарлар ва чекка тоғли туманларда учратиш мумкин. Меҳмон уйлари ‒ бу фақат тунаб қолиш учун жой эмас, балки ўзига хос туристик аттракцион, ахир мезбонлар билан ёнма-ён яшаб, ҳаёт тарзи ҳақида билиш ва ўзбек тилидаги сўзлашувни ҳам ўрганиш мумкин. Яна бошқа вариантлар сифатида дўстлар ёки қариндошларникида қолиш, уй ижарага олиш бўлиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун сайтида ариза тўлдириш кифоя (ҳавола). Бир сўз билан айтганда, сайёҳлар учун максимал қулай шароитлар яратилган.
 
Саёҳатни режалаштираётганда, дам олишнинг фаол турлари ва мавсумларига эътибор қаратиш керак. Тур дастурида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкентдаги тарихий масканларга ташриф буюришни киритиш, маданий-маърифий қисм – мадраса, мақбара ва музейларга ташрифдан сўнг табиатга, масалан, Бўстонлиқ туманига отланиш оптимал режа бўла олади. Бу масканлар экстремални хуш кўрувчилар ҳамда болалар билан оилавий ҳордиқ учун ҳам мос келади.
 
Замонавий талабларга ҳамда хавфсизлик ва хизмат кўрсатишнинг халқаро стандартларига жавоб берувчи “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси биринчи меҳмонларни 2019 йилнинг декабридан қабул қила бошлайди. Турли мураккабликдаги тоғ йўллари фаол дам олиш ишқибозлари учун тўғри келади, барча оила аъзолари билан ёзги таътилларни эса Чорвоқ сув омбори қирғоғида ўтказиш мумкин. Қайд этамизки, 2018 йил Қашқадарё вилоятида сайёҳларнинг эркин ташрифи учун айрим ҳудудлар, жумладан, Амир Темур ғори, “Суффа” радиоастрономик мажмуаси, Сувтушар шаршараси, Қул ва Ғилон қишлоқларидаги манзарали тоғ тизмалари, Севертсев музликлари очилди. Бундан ташқари, меҳмонлар атрофни ва манзарали ерларни томоша қилиш учун ҳаво шарларидаги парвоз билан дам олишни ўзгача ўтказишлари мумкин. Парвозлар Аэронавтика федерациясидаги профессионал учувчилар томонидан амалга оширилади. Шу ўринда, 2019 йил апрель ойида II Халқаро аэронавтика фестивали ташкил этилади. Ўтган йилдаги каби фестивалда Швейцариялик спортчилар, шунингдек, Франция ва Германиядан учувчилар иштирок этишади.
 
2018 йилдан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида тадбирлар календари чоп этиб борилмоқда ва бу сайёҳлар учун қизиқарли ивентлар ва ярмаркаларга ташриф буюриш имконини беради. Йил давомида ранг-баранг ҳосил байрами – “Қовун сайли”да иштирок этиш, аҳоли билан Наврўз байрамини нишонлаш, Сурхондарёдаги “Бойсун баҳори”га бориш ёки бахши санъат фестивали, мафтункор “Рақс сеҳри” (рақс фестивали)ни томоша қилиш мумкин. Ёки йилдан йилга минглаб саёҳатчиларни йиғувчи Тошкент халқаро туристик ярмаркасига бориш мумкин. Йирик кўргазма иккита павилонда маҳаллий ва хорижий сайёҳлик агентликлари вакиллари, транспорт компаниялари, ҳунармандлар, меҳмонхоналар стендлари ва бошқа кўплаб меҳмонларни ўзида жамлайди. Бундан ташқари, ярмаркада гастрономик фестивал ҳам ўтказилади.
 
2018 йил ноябрь ойида биринчи маротаба туризм соҳасини жадал ривожланиши учун қўшимча туртки бўла олган Халқаро инвестиция форуми ташкил этилди.
 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *