Сергелида арзон уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ вазият назоратга олинди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

апр 10 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан муносабат билдирди.
 
Унда қайд этилишича, эътирозларнинг асосий қисми уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимияти вазиятни ўз назоратига олган. Аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда.
 
Ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда “Ўзшахар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган.
 
Аҳоли вакиллари билан учрашиб, эътирозларини ўрганиш, фуқаролар хуқуқларини таъминлаган ҳолда вазиятни ижобий ҳал этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган, дейилади ҳокимлик баёнотида.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *