Сергелида 4 нафар ёш қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабар рад этилди

окт 08 / 2018

 

– Ижтимоий тармоқларда қизларнинг икки нафари зўрланиб, ўлдирилгани, сўнг чиқиндихонага ташлаб кетилгани, улардан икки нафари эса тирик экани ҳақида хабар тарқалганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтнинг Сергели туманида вояга етмаган 4 нафар қиз зўрлангани ҳақидаги хабарни рад этди.

Ижтимоий тармоқларда Сергели-7 ва 8 даҳаларида 6-8 ёшли қизларга тажовуз қилингани, улар тирик экани, тумандаги 264-мактаб яқинидаги чиқиндихонадан зўрланиб кейин ўлдирилган 6 ёшли қизнинг жасади топилгани ва Қурувчилар даҳасидан 14 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳақидаги хабар тарқалганди. 

Пойтахт ИИББдан маълум қилинишича, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Жорий йилда Тошкент шаҳрида вояга етмаганларни зўрлаш билан боғлиқ бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *