Сенатор бошида тухум чаққан ва "мусулмонлар террорчимас" деган боланинг аккаунти блокланди

мар 18 / 2019

alt

Австралиялик сенатор Фрейзер Эннинг Янги Зеландия масжидларидаги хунрезликда мусулмонларни айблагани учун унинг бошида тухум чақишганди.

Шундан кейин тухум чаққан бола Уилл Коннолли катта машҳурликка эришди. У Твиттердаги саҳифасида сенаторни ҳақоратлаб ёзган твити учун блокланган.

"Бугун инсон сифатида дунёда яшаётганимдан фахрланиб кетдим. Ўртоқлар, бир нарсани билиб қўйинглар, мусулмонлар террорчи эмас ва терроризм дин танламайди! Мусулмонларни терроризм жамиятига алоқадор деб ўйлаганлар Эннинг каби калласи бўшлардир", деб ёзган Уилл.

Твиттер ўсмирни блоклагач, ижтимоий тармоқ "оёққа турган". Одамлар дарров ҳисобрақам очиб, Eggboy лақабини олган бола учун пул йиға бошлаганлар. Бу пуллар уни суд ёки қамоқдан чиқариб олиш учун эди. Ҳозиргача 40 минг доллар йиғилгани айтилмоқда.

Уилл уларнинг бу ҳаракатини ёқлаб, фақат пулларни масжиддаги террордан азият чекаётганлар оиласига хайрия қилишларини сўраган. Уилни ҳозир қўйиб юборишган. Янги Зеландия ҳукумати уни ҳимоя қилиб чиққан ва Австралия сенаторининг гапларини "шармандалик" дея баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни қуролланган шахслар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда мусулмонларга ҳужум қилганди. Жума намозидан чиқаётган 49 киши ҳалок бўлган, 41 таси ан-Нур, 7 таси Линвуд масжидида, биттаси шифохонада ўлган.

Ан-Нур масжидига ҳужум қилган ва ўз хунрезлигини видеога олиб, жонли эфирда узатиб турган Брентон Таррант ўша куниёқ ҳибсга олинган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *