Савдо хизматини очиш учун берилган 26 минг доллар "учиб" кетди

апр 23 / 2019

alt

2017 йил май-июнь ойларида Сергели туманида яшовчи Р.М.,фуқаро Б.И.га компьютерларга хизмат кўрсатиш савдо хизматини очишни таклиф этади. Б.И. ушбу таклифга рози бўлади.

ИИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, шундан сўнг, Р.М. Б.И.дан Қора-қамиш даҳасида 26000 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.М.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *