Самарқандликлар 1 тонна палов пиширмоқчи

сен 26 / 2018

 

– “Мега палов” 28 сентябрда “Бибихоним” чойхонасида тайёрланади

– Фарғонадан 2 тонналик улкан қозон келтирилган

– Тадбир Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан ўтказилмоқда

alt

Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27-29 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади, деб хабар беради Zarnews.uz.

27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул амалга оширилади. Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, шаҳардаги Ислом Каримов кўчаси, Регистон майдони атрофида ва бошқа туристик масканларда Самарқанд сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимотлар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазма-савдолари ташкил этилади.

Шу куни оқшом Регистон майдонида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун 3D меппинг шоуси намойиш этилади.

28 сентябрь куни Ислом Каримов кўчасида тадбирлар давом этади ва кечга яқин “Бибихоним” чойхонасида “Мега палов” тадбирига ҳозирлик бошланади. “Мўътабар зардўз” хусусий корхонаси ташаббуси билан бу ерда 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган. Бунинг учун Фарғонадан 2 тонналик улкан қозон Самарқандга келтирилди.

29 сентябрь куни бир тонналик ош тайёрлаш жараёнини хорижлик сайёҳлар бевосита кузатиб боришади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *