Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиали иш бошлайди

мар 18 / 2019

alt

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Филиал Президент Шавкат  Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларидан келиб чиқиб, шунингдек,  иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқлари ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ташкил этилади.

Унинг асосий вазифалари этиб ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорликда вилоятда эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги ва бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш белгиланган:

– “Рақамли иқтисодиёт”;

– “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;

– “Агробизнес ва маркетинг”;

– “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” ва б.

Қарор лойиҳасида Филиалга Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги фармони билан тасдиқланган 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қабул квоталарини белгилаш ҳуқуқи берилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *