Самарқандда тиббиёт ходимлари қасамёд қилди

ноя 20 / 2018

alt

20 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар қилади.

–   Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев. – Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади.
 
Аввалроқ Сирдарё вилоятининг барча туманларида фермерлар қасамёд қилгани ҳақида хабар берилганди. UZ24'га етиб келган маълумотларга кўра, вилоятда тиббиёт ходимлари ҳам қасамёд қабул қилишган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *