Самарқандда тўйхонасига ноқонуний электр энергияси ўтказган фуқаро жазога тортилди

сен 25 / 2018

 

– Тўйхона эгаси 202 млн 500 минг сўм миқдорида зарар етказган

– Унга нисбатан ЖКнинг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноий иш очилди

alt

Мажбурий ижро бюросининг Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан “Оқманғит” маҳалласида жойлашган тўйхона раҳбари фуқаро Д.М. ўзига тегишли тўйхонада электр энергиясидан ноқонуний қонунга хилоф равишда тўғридан-тўғри тармоққа уланиб олганлиги аниқланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати UZ24’га маълум қилди.

Ҳар бирининг қуввати 5,8 кВт дан бўлган 4 дона жами 23,2 кВт ли “Артел” совутгичи, 1 дона қуввати 1,2 кВт бўлган “Музлатгич”, 36 дона ҳар бирининг қуввати 0,01 кВт дан бўлган жами 3,6 кВт ли ёритгич, 7 дона 0,6 кВт ли узатгич ва бирдона 1,6 кВт ли бўлган “Агител” сув насосидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги оқибатида давлат манфаатларига 202 млн 500 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом туман бўлими томонидан тўйхона раҳбари Д.М. га нисбатан ЖКнинг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *