Самарқандда кийим дўконига ўғирликка тушган ўқувчи қиз ушланди

мар 14 / 2019

 alt

12 март куни соат 02:07 да Жомбой туман қўриқлаш бўлими ТҚПга туманнинг Галакапа кўчасида жойлашган «Жасур-Санжар савдо» МЧЖга қарашли кийим дўконига бузиб кириш ҳолати рўй берганлиги ҳақида сигнал келиб тушган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ расмий каналида  маълум қилинмоқда.  

Жомбой туман ИИБ ТҚПнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб бориб кўздан кечирганда, объектнинг кўча томондаги ойнаси ғишт ёрдамида синдирилганлиги аниқланган. Дўкон ичида бўлган 18 ёшли Т.М. қўлга олинган.

Кийим-кечак дўконига ўғриликка кирган Т.М. Жомбой туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси эканлиги аниқланган ва туман ИИБга келтирилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жомбой туман ИИБ томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *