Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси ўлдириб кетилган. Терговнинг бориши Бош прокурор назоратида

мая 16 / 2019
Картинки по запросу Бош прокуратура
 
15 май куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан «Дамас» русумли автомашина ўрта ва орқа ўриндиқларида 5 кишининг жасади топилган. Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилинишича, Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси А.Х. (1969 й.т.), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х. (1974 й.т.), ўғиллари Ж.И. (1998 й.т.), А.И. (2002 й.т.) ва О.И. (2004 й.т.)ларнинг мурдалари, ҳар бирининг бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари билан топилган.
 
Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
 
Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди, дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *