Самарқандда 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида портлаш содир бўлди (+фото)

июн 10 / 2019

8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида газ ва ҳаво аралашиши оқибатида чақнаш содир бўлган. 
 
 
Ушбу кўп қаватли уй 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан "Титаник" деб аталади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган.  Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган. Жароҳат олганлар йўқ, деб хабар қилади Zarnews.uz.
 
 
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *