Самарқандда 364 456 долларни олиб, қайтармаган фуқаро қўлга олинди

мая 04 / 2019

alt

2019 йил 28 апрель куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Б.П. ва С.А.лар ИИБга биргаликда даромадни кенг тақсимлашга келишилган бизнесга берилган пулларини ололмаётганидан шикоят қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мурожаатда айтилишича, 2016 йил 4 ноябрдан 2017 йил декабрь ойига қадар Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи А.С., Беруний кўчасида уларга Жомбой туманида жойлашган “Ёғ мой маҳсулотларини” ишлаб чиқариш заводини харид қилиб, кейинчалик ҳудудда шундай завод қуришини айтган. Сўнгра ушбу тадбиркорликдан тушган даромадни биргаликда тенг тақсимлашни айтиб, жами 364 456 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *