Самарқандда 115,5 млн сўмлик техник чигитни сохта ҳужжатлар асосида олиб кетаётган корхона ишчиси қўлга олинди

фев 12 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-торожлик аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Унда корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *