Самарқанд вилояти ҳокимининг уч нафар ўринбосари ўзгарди

авг 02 / 2018

alt

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 1 августдаги қарорига мувофиқ, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Шукуров Акмал Ғайратович тайинланди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Нуруллаев Ботиржон Ўткирович фаолият кўрсатади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *