Самарқанд шаҳрида ўқитувчини уриб ўлдирганлар ушланди

ноя 27 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда” сарлавҳали мақола бўйича Бош прокуратура баёнот берди.

2019 йил 20 ноябрь куни соат таҳминан 03:40ларда Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида фуқаро Джурабек М. (1990 й.т. ишчи) шериклари Дониёр С. (1994 й.т. судланган, ҳайдовчи) ва Мухаммад К.лар  (1997 й.т. судланган, ишчи) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашган.

Жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан уни бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.

Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. (Шифокорларнинг маълумотига кўра, Иззатило М.да “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган)

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни Иззатило М. жонлантириш бўлимида вафот этган.

2019 йил 23 ноябрь куни Джурабек М., Дониер С. ва Мухаммад К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарканд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади бош прокуратура маълумотида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *