Самарада юз берган ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

июн 20 / 2019

alt

17 июнь куни соат 19.00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.
 
Барча жароҳатланганлар Тольяттидаги 5-шаҳар клиник касалхонасига олиб келинган.
 
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *