Россияда таълим олган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олинади

фев 19 / 2019

alt

Россияда 25 минг нафарга яқин ўзбекистонлик ўғил-қиз таълим олмоқда ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 нафарга ошиб бормоқда, деб хабар қилди ЎзА.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоев ва Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Россияда таҳсил олишни хоҳлаётган ёшларга имкониятлар яратиш ҳамда ушбу имкониятларни уларга тушинтириш, қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида мамлакатимиз ёшлари билан жорий йилнинг 20 февраль куни “Пойтахт” бизнес марказида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Шу ўринда, Россияда таҳсил олишни хоҳлаган барча ёшларни 20 февраль куни соат 10.00да“Пойтахт бизнес маркази”да кутиб қоламиз. Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Хорижий ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўлими мутахассислари ёшларимизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати мутахассислари билан биргаликда Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида“Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим” лойиҳасини ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган. Ушбу битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида таълим ҳужжатларини тўғридан-тўғри тан олиниши, ёшларни билим олишларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш (Россияда хужжатларни нострификация қилиш 45 кунгача вақтни олади) ва уларнинг ҳар йили тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдордаги маблағларини тежашни таъминлайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *